Sura 9 · Para 11
At-Tawbah · 9:93
۞ إِنَّمَا السَّبِيلُ عَلَى الَّذِينَ يَسْتَأْذِنُونَكَ وَهُمْ أَغْنِيَاءُ ۚ رَضُوا بِأَنْ يَكُونُوا مَعَ الْخَوَالِفِ وَطَبَعَ اللَّهُ عَلَىٰ قُلُوبِهِمْ فَهُمْ لَا يَعْلَمُونَ
93. Фақат ўзлари бой-бадавлат бўлган ҳолларида сиздан изн сўрайдиган кимсаларнигина айблашга йўл бордир. Улар хотин-халаж билан қолишга рози бўлдилар. Аллоҳ уларнинг дилларини муҳрлаб қўйди. Бас, энди (улар жиҳодга чиқишда бўладиган яхшиликни) билмайдилар.
Tafsir
Узри бор одамларни айблашга йўл йўқлиги баён қилинганидан кейин кимни айблаш ва жазолаш мумкинлиги ҳақида гап боради. Эй Пайғамбар, ўзлари бой-бадавлат бўлса ҳам, жиҳодга чиқишга қурби етса ҳам яна сиздан жангдан қолишга рухсат сўраганларни айблаш ва жазолашга йўл бор. Улар ўзлари хорликка рози бўлиб, уйларида хотин-халажлар билан қолдилар. Аллоҳ уларнинг қалбларини муҳрлаб қўйди. Энди уларга насиҳат кор қилмайди. Энди улар ўзларига нима фойда, нима зиён, ажрата олмайдилар.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing