Sura 9 · Para 11
At-Tawbah · 9:94
يَعْتَذِرُونَ إِلَيْكُمْ إِذَا رَجَعْتُمْ إِلَيْهِمْ ۚ قُلْ لَا تَعْتَذِرُوا لَنْ نُؤْمِنَ لَكُمْ قَدْ نَبَّأَنَا اللَّهُ مِنْ أَخْبَارِكُمْ ۚ وَسَيَرَى اللَّهُ عَمَلَكُمْ وَرَسُولُهُ ثُمَّ تُرَدُّونَ إِلَىٰ عَالِمِ الْغَيْبِ وَالشَّهَادَةِ فَيُنَبِّئُكُمْ بِمَا كُنْتُمْ تَعْمَلُونَ
94. Уларнинг олдига қайтган вақтингизда (ғазотга бора олмаганликлари учун) сизлардан узр сўрайдилар. Айтинг: «Узр сўраманглар, сизларга ҳаргиз ишонмаймиз. Аллоҳ бизни сизларнинг ҳоли-хабарингиздан огоҳ қилди. Шубҳасиз, амалларингизни Аллоҳ ва Унинг пайғамбари кўриб туради. Сўнгра ғайбу шаҳодатни (яъни, яширин ва ошкор ишларнинг ҳаммасини) билгувчи Зотга қайтарилурсизлар. Бас, У сизларга қилиб ўтган амалларингизнинг хабарини берур».
Tafsir
Мусулмонлар жиҳоддан қайтиб келганларидан кейин уйда қолган мунофиқлар шумшайиб узр айтадилар. Аллоҳ Ўз Пайғамбари ва мўминларга уларга шундай раддия билдиришни тайинлаяпти: "Бизга ёлғон узрларингизни айтманглар. Сизларга ҳеч қачон ишонмаймиз. Аллоҳ ичингизда нима борлигидан бизни огоҳ этди. Яқинда Аллоҳ ва Унинг Пайғамбари тавба қилиш ё қилмасликларингизни кўради. Тавба қилганларнинг тавбасини қабул қилади. Кейин ҳамма нарсадан огоҳ бўлган Аллоҳга қайтурсизлар. Ўшанда сизларга қандай амаллар қилганингизни айтиб, жазо ё мукофотингизни берур.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing