Sura 9 · Para 10

At-Tawbah · 9:92

وَلَا عَلَى الَّذِينَ إِذَا مَا أَتَوْكَ لِتَحْمِلَهُمْ قُلْتَ لَا أَجِدُ مَا أَحْمِلُكُمْ عَلَيْهِ تَوَلَّوْا وَأَعْيُنُهُمْ تَفِيضُ مِنَ الدَّمْعِ حَزَنًا أَلَّا يَجِدُوا مَا يُنْفِقُونَ

92. Яна сизга (жангга миниб бориш учун) от-улов сўраб келган вақтларида, уларга: «Сизларни миндириб юборадиган улов йўқ-ку», деганингизда (жиҳод учун) ишлатиладиган бирон нарса топа олмаганлари учун ғамгин бўлишиб, кўзларидан ёш тўкиб, қайтиб кетган кишиларни ҳам айблашга ҳеч қандай йўл йўқдир.
____________________
И з о ҳ. Дарҳақиқат, ансорийлардан (яъни мадиналик саҳобалардан) олти-етти киши келиб Пайғамбар алайҳис-салоту вас-саломдан жиҳодга бориш учун от-улов сўрашганида, у киши уларга берадиган от-улов йўқлигини айтиб узр сўраганлар. Шунда улар жиҳодга чиқишга ожизлик қилганларига хафа бўлишиб, йиғлаб қайтиб кетганлар. Юқоридаги оят уларнинг узрли кишилар экани, бинобарин, жиҳодга чиқа олмаганлари учун гуноҳкор бўлмасликларини баён қилди.

Tafsir

Эй Пайғамбар, шунингдек, сиздан от-улов сўраб келганларида, уларга: «Сизларни миндириб юборадиган улов тополмаяпман», деганингизда ўзларида ҳам, сизда ҳам сарфлагани маблағ топа олмаганлари учун ғамгин бўлишиб, кўзларидан ёш тўкиб, қайтиб кетган кишиларнинг ҳам жиҳодга чиқмаганлари учун ҳеч қандай гуноҳлари йўқ.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing