Sura 66 · Para 28
At-Tahrim · 66:4
إِنْ تَتُوبَا إِلَى اللَّهِ فَقَدْ صَغَتْ قُلُوبُكُمَا ۖ وَإِنْ تَظَاهَرَا عَلَيْهِ فَإِنَّ اللَّهَ هُوَ مَوْلَاهُ وَجِبْرِيلُ وَصَالِحُ الْمُؤْمِنِينَ ۖ وَالْمَلَائِكَةُ بَعْدَ ذَٰلِكَ ظَهِيرٌ
4. (Эй Ҳафса, Оиша) агар сизлар (бу қилмишларингиз учун) Аллоҳга тавба қилсангизлар (ўзларингизга яхшироқ бўлур). Чунки сизларнинг дилларингиз (ҳақ йўлдан) тойиб кетди! (Аммо) агар сизлар (Пайғамбарнинг) зиёнига (яъни, у зот билан аёллари ўртасини бузадиган ишлар устида) бир-бирингизга ёрдам берсангизлар, у ҳолда шак-шубҳасиз, Аллоҳнинг Ўзи ҳам, Жаброил ҳам, аҳли солиҳ мўминлар ҳам унинг мададкоридирлар. Яна, булардан кейин фаришталар ҳам (Пайғамбарга) ёрдамчидир.
Tafsir
Иккалангизга тавба қилиш лозим бўлди. Чунки қалбларингиз Пайғамбар алайҳиссалом ёқтирмайдиган ишни ёқтириб қолди. Яъни, жориядан ўзини тортиб, уни ўзига ҳаром қилиб олишини истаб қолдинглар. Пайғамбарга қарши тил бириктиришда давом этаверсангизлар, бас, Аллоҳ унинг Мададкоридир. Жаброил ҳам, солиҳ мўминлар ҳам. Бундан ташқари фаришталар ҳам у зотнинг ёрдамчилари бўлиб, у кишига озор берувчиларга қарши турадилар.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing