Sura 66 · Para 28

At-Tahrim · 66:3

وَإِذْ أَسَرَّ النَّبِيُّ إِلَىٰ بَعْضِ أَزْوَاجِهِ حَدِيثًا فَلَمَّا نَبَّأَتْ بِهِ وَأَظْهَرَهُ اللَّهُ عَلَيْهِ عَرَّفَ بَعْضَهُ وَأَعْرَضَ عَنْ بَعْضٍ ۖ فَلَمَّا نَبَّأَهَا بِهِ قَالَتْ مَنْ أَنْبَأَكَ هَٰذَا ۖ قَالَ نَبَّأَنِيَ الْعَلِيمُ الْخَبِيرُ

3. Пайғамбар жуфтларидан бирига (яъни, Ҳафсага) бир сўзни пинҳона айтганини эсланг! Энди қачонки (Ҳафса) у (сир) ҳақида (Оишага) хабар бергач ва Аллоҳ (Жаброил фаришта воситасида Пайғамбарни Ҳафсанинг қилмишидан) воқиф қилгач, у (Ҳафсага ўзи воқиф бўлган нарсанинг) баъзисини билдирди ва баъзисидан юз ўгирди — билдирмади. Бас, қачонки (Пайғамбар Ҳафсага ўзи воқиф бўлган нарсанинг баъзиси ҳақида) хабар бергач, у: «Ким сизга бу хабарни берди?», деган эди, (Пайғамбар): «Менга Билгувчи ва Хабардор Зот хабар берди», деди.

Tafsir

Эсланг, ўшанда Пайғамбар алайҳиссолату вассалом хабарни фақат Ҳафсагагина айтиб, Мория билан ҳеч қачон яқинлик қилмаслигини билдирган эди. Ҳафса бу хабарни Оишага етказгач, Аллоҳ пайғамбарига сири фош бўлганини билдирди. Шунда у зот Ҳафсани койиб, ўзига айтилган гапларнинг бир қисмини унга айтди, бир қисмини эса айтмади. Шунда Ҳафса: "Бу хабарни сизга ким етказди?", деб сўраган эди, "У хабарни менга ҳамма нарсани билгувчи ва ҳамма яширин нарсалардан хабардор Зот етказди", деб жавоб берди.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing