Sura 66 · Para 28

At-Tahrim · 66:2

قَدْ فَرَضَ اللَّهُ لَكُمْ تَحِلَّةَ أَيْمَانِكُمْ ۚ وَاللَّهُ مَوْلَاكُمْ ۖ وَهُوَ الْعَلِيمُ الْحَكِيمُ

2. Дарвоқеъ, Аллоҳ сизлар учун (маълум миқдорда каффорат-эваз тўлаб) қасамларингиздан қутулиб чиқишни буюрган-ку. Аллоҳ Хожаларингиздир. У билгувчидир ва ҳикмат Соҳибидир.
____________________
И з о ҳ. Бу оятда Аллоҳ таоло Пайғамбаримизни ва у зотнинг барча умматларини ноўрин ичилган қасамларидан каффорат-эваз тўлаб қутулишга буюрмоқда. Қасамнинг каффорати ҳақида Моида сурасининг 89-оятида батафсил айтилгандир.

Tafsir

Қасам ичиб, ортидан уни бузмоқчи бўлсангизлар ёки уни бузишда бирон яхшиликни кўрсангизлар, каффоратини тўлаб бузиш жоизлигини Аллоҳ шариатлаштириб қўйган-ку. Аллоҳ Мададкорингиздир. У Зот аҳволингизни, сизга нима яхши бўлишини билгувчи, Ўз шариатини ва қадарини ҳикмат билан қилгувчи Зотдир.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing