Sura 66 · Para 28
At-Tahrim · 66:5
عَسَىٰ رَبُّهُ إِنْ طَلَّقَكُنَّ أَنْ يُبْدِلَهُ أَزْوَاجًا خَيْرًا مِنْكُنَّ مُسْلِمَاتٍ مُؤْمِنَاتٍ قَانِتَاتٍ تَائِبَاتٍ عَابِدَاتٍ سَائِحَاتٍ ثَيِّبَاتٍ وَأَبْكَارًا
5. Эҳтимол Парвардигори — агар у сизларни талоқ қилса — унга сизлардан яхшироқ жуфтларни муслима, мўмина (Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига) итоат этгувчи, тавба-тазарру қилгувчи, обида (мудом Аллоҳнинг йўлида) кетгувчи жувон ва қизларни алмаштириб берур.
____________________
И з о ҳ. Юқоридаги оятларда Аллоҳ таоло Пайғамбар алайҳис-салоту вас-саломнинг аёлларига ибратли панд-насиҳат қилиб, уларни Расулуллоҳ билан бирга кечаётган саодатли ҳаётларининг қадрига етишга даъват этгач, қуйидаги оятларда барча мўминларга хитоб қилади.

Tafsir
Агар сизларни талоқ қилса, эҳтимол Парвардигори Ўз Пайғамбарига сизларнинг ўрнингизга сизлардан кўра яхшироқ Аллоҳга ва пайғамбарга иймон келтирадиган, Аллоҳга итоат этадиган, гуноҳларига тавба қиладиган, Парвардигорига ибодат қиладиган, рўзалар тутадиган жувон ва қизларни берар.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing