Sura 60 · Para 28

Al-Mumtahanah · 60:9

إِنَّمَا يَنْهَاكُمُ اللَّهُ عَنِ الَّذِينَ قَاتَلُوكُمْ فِي الدِّينِ وَأَخْرَجُوكُمْ مِنْ دِيَارِكُمْ وَظَاهَرُوا عَلَىٰ إِخْرَاجِكُمْ أَنْ تَوَلَّوْهُمْ ۚ وَمَنْ يَتَوَلَّهُمْ فَأُولَٰئِكَ هُمُ الظَّالِمُونَ

9. Аллоҳ сизларни фақат динларингиз тўғрисида сизлар билан урушган ва сизларни ўз диёрларингиздан ҳайдаб чиқарган ҳамда сизларни ҳайдаб чиқаришда бир-бирларига ёрдамлашган кимсалардан — улар билан дўстлашишларингиздан қайтарур. Кимки улар дўстлашса, бас, ана ўшалар золим кимсаларнинг ўзидир.

Tafsir

Албатта Аллоҳ сизларни иймонингиз туфайли сизларга қарши жанг қилган, сизларни юртингиздан қувиб чиқарган ва сизларни ҳайдаб чиқаришда ўзаро ёрдамлашган кимсалар билан дўст бўлишдан қайтаради. Ким уларни дўст тутса, бас, ана ўшалар Аллоҳнинг амрига қарши бориб, ўз жонига жабр қилган золимлардир.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing