Sura 60 · Para 28

Al-Mumtahanah · 60:8

لَا يَنْهَاكُمُ اللَّهُ عَنِ الَّذِينَ لَمْ يُقَاتِلُوكُمْ فِي الدِّينِ وَلَمْ يُخْرِجُوكُمْ مِنْ دِيَارِكُمْ أَنْ تَبَرُّوهُمْ وَتُقْسِطُوا إِلَيْهِمْ ۚ إِنَّ اللَّهَ يُحِبُّ الْمُقْسِطِينَ

8. Аллоҳ сизларни динларингиз тўғрисида сизлар билан урушмаган ва сизларни ўз диёрларингиздан ҳайдаб чиқармаган кимсалардан — уларга яхшилик қилишларингиздан ва уларга адолатли бўлишларингизда қайтармас. Албатта Аллоҳ адолат қилгувчиларни севар.

Tafsir

Аллоҳ Исломингиз туфайли сизларга қарши жанг қилмаган, сизларни юртингиздан қувиб чиқармаган кишиларга яхшилик қилишингиздан ва уларга нисбатан ҳақ-ҳуқуқ масаласида адолатли бўлишингиздан қайтармайди. Аллоҳ ўзларига нисбатан ҳам, оилаларига нисбатан ҳам, қўл остидагиларга нисбатан ҳам одил бўлган кишиларни яхши кўради.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing