Sura 60 · Para 28

Al-Mumtahanah · 60:7

۞ عَسَى اللَّهُ أَنْ يَجْعَلَ بَيْنَكُمْ وَبَيْنَ الَّذِينَ عَادَيْتُمْ مِنْهُمْ مَوَدَّةً ۚ وَاللَّهُ قَدِيرٌ ۚ وَاللَّهُ غَفُورٌ رَحِيمٌ

7. Эҳтимол Аллоҳ сизлар билан (Макка кофирлари орасидаги) сизлар душманлашиб юрган кимсалар ўртасида — (уларни ҳам иймон ва Исломга муваффақ қилиш билан) — бир дўстликни пайдо қилиб қўяр. Аллоҳ (барча ишга) қодирдир. Аллоҳ мағфиратли, меҳрибондир.

Tafsir

Эй мўминлар, эҳтимол Аллоҳ сизлар билан душманларингиз бўлмиш кофирлар ўртасига уларни Исломга ҳидоят қилиш орқали бир муҳаббатни солиб қўяр. Шу билан улар сизларнинг диний биродарларингизга айланиб қолар. Аллоҳ қалбларни иймон сари буриб қўйишга Қодир. Аллоҳ тавба қилган бандалари учун Мағфиратли, уларга Меҳрибон Зотдир.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing