Sura 58 · Para 28

Al-Mujadila · 58:7

أَلَمْ تَرَ أَنَّ اللَّهَ يَعْلَمُ مَا فِي السَّمَاوَاتِ وَمَا فِي الْأَرْضِ ۖ مَا يَكُونُ مِنْ نَجْوَىٰ ثَلَاثَةٍ إِلَّا هُوَ رَابِعُهُمْ وَلَا خَمْسَةٍ إِلَّا هُوَ سَادِسُهُمْ وَلَا أَدْنَىٰ مِنْ ذَٰلِكَ وَلَا أَكْثَرَ إِلَّا هُوَ مَعَهُمْ أَيْنَ مَا كَانُوا ۖ ثُمَّ يُنَبِّئُهُمْ بِمَا عَمِلُوا يَوْمَ الْقِيَامَةِ ۚ إِنَّ اللَّهَ بِكُلِّ شَيْءٍ عَلِيمٌ

7. Аллоҳ осмонлардаги ва Ердаги бор нарсани аниқ билишини кўрмадингиз — билмадингизми! Уч кишининг ўзаро шивир-шивирлари бўлса, албатта У зот уларнинг тўртинчисидир, беш кишининг (ўзаро шивир-шивирлари бўлса), албатта У зот уларнинг олтинчисидир. (Ўзаро сирлашаётган кишилар) бундан оз бўладими, ё кўп бўладими, албатта У зот қаерда бўлсалар ҳам улар билан биргадир. Сўнгра, Қиёмат Кунида уларга қилган амалларининг хабарини берур. Албатта Аллоҳ барча нарсани билгувчидир.

Tafsir

Кўрмадингизми, эй Пайғамбар, Аллоҳ таоло осмонлару ердаги ҳамма нарсани билур ва ҳеч нарса У Зотдан яширин қолмас?! Уч киши ўзаро сирлашсалар, Аллоҳ таоло ўз илми билан уларнинг тўртинчисидир. Беш киши ўзаро сирлашсалар, Аллоҳ таоло ўз илми билан уларнинг олтинчисидир. Уларнинг сони бундан оз ёки кўп бўладими, қаерда бўлишларидан қатъи назар, Аллоҳ таоло ўз илми билан уларнинг олдидадир. Уларнинг гап-сўзларидан бирон нарса У Зотдан яширин қолмайди. Кейин Қиёмат куни Аллоҳ таоло уларга қилган амалларини билдиради. Дарҳақиқат, Парвардигор ҳамма нарсани Билгувчидир, У Зотдан ҳеч нарса махфий қолмайди.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing