Sura 58 · Para 28

Al-Mujadila · 58:6

يَوْمَ يَبْعَثُهُمُ اللَّهُ جَمِيعًا فَيُنَبِّئُهُمْ بِمَا عَمِلُوا ۚ أَحْصَاهُ اللَّهُ وَنَسُوهُ ۚ وَاللَّهُ عَلَىٰ كُلِّ شَيْءٍ شَهِيدٌ

6. (Ўша кофирлар азобга дучор қилинадиган) Кунда Аллоҳ уларнинг барчаларини қайта тирилтириб, (ҳаёти дунёда) қилган амалларининг хабарини берур. У (амаллар)ни Аллоҳ ҳисоблаб-битиб қўйди, улар эса унутиб юбордилар. Аллоҳ барча нарса устида гувоҳдир.

Tafsir

У кунда Аллоҳ таоло ҳеч кимни қолдирмасдан барчани қайта тирилтиради. Кейин дунё ҳаётида қилиб ўтган қабиҳ амалларини эслатади, ҳаммасини ҳисоб-китоб қилади, ҳеч бир амални ўтказиб ҳам юбормайди, унутиб ҳам қўймайди. Улар номаи аъмолларида ўзлари унутиб юборган катта-кичик барча гуноҳларининг битиб қўйилганини кўрадилар. Аллоҳ таоло ҳамма нарсадан Хабардордир. Уларнинг амалларидан бирон нарса Ундан махфий қолмайди.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing