Sura 5 · Para 6

Al-Ma'idah · 5:18

وَقَالَتِ الْيَهُودُ وَالنَّصَارَىٰ نَحْنُ أَبْنَاءُ اللَّهِ وَأَحِبَّاؤُهُ ۚ قُلْ فَلِمَ يُعَذِّبُكُمْ بِذُنُوبِكُمْ ۖ بَلْ أَنْتُمْ بَشَرٌ مِمَّنْ خَلَقَ ۚ يَغْفِرُ لِمَنْ يَشَاءُ وَيُعَذِّبُ مَنْ يَشَاءُ ۚ وَلِلَّهِ مُلْكُ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ وَمَا بَيْنَهُمَا ۖ وَإِلَيْهِ الْمَصِيرُ

18. Яҳудий ва насронийлар: «Биз Аллоҳнинг суюкли болаларимиз», дедилар. Айтинг: «У ҳолда нега сизларни гуноҳларингиз сабабли азоблайди?! Йўқ! Сизлар ҳам У яратган барча одамлар каби одамсизлар. У зот Ўзи истаган кишисини мағфират қилур, истаган кишисига азоб берур». Осмонлар, Ер ва уларнинг орасидаги бор нарсалар Аллоҳнинг мулкидир. Фақат унинг Ўзига қайтилур.

Tafsir

Яҳудийлар ҳам, насронийлар ҳам ўзларини Аллоҳнинг болалари ва севимли бандалари деб даъво қилдилар. Эй Пайғамбар алайҳиссалом айтингки, у ҳолда нега Аллоҳ қилган гуноҳингиз туфайли сизларни азоблайди? Агар даъвойинглар рост бўлиб, ҳақиқатан Аллоҳнинг севимли бандалари бўлганингизда сизларга бу дунёда ўлим ва ҳайвонга айлантириб қўйиш, охиратда эса дўзахга солиш каби жазоларни бермаган бўларди-ку! Чунки У Зот Ўзи яхши кўрган одамини азобламайди. Шундан кўриниб турибдики, сизлар ҳам худди бошқа одамларга ўхшаган одамсизлар. Ким бўлишидан қатъи назар, Аллоҳ яхшилик қилганларни жаннат билан мукофотласа, ёмонлик қилганларни дўзах билан азоблайди. Аллоҳ Ўз фазли ила Ўзи истаган одамини мағфират қилади, истаган одамини Ўз адли ила азоблайди. Осмонлару ер ва улар орасидага ҳамма-ҳамма нарсалар ёлғиз Аллоҳнинг мулкидир. Қайтиб борар жой ҳам ёлғиз Унгадир.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing

Al-Ma'idah 5:18 · Tlawati