Sura 5 · Para 6
Al-Ma'idah · 5:19
يَا أَهْلَ الْكِتَابِ قَدْ جَاءَكُمْ رَسُولُنَا يُبَيِّنُ لَكُمْ عَلَىٰ فَتْرَةٍ مِنَ الرُّسُلِ أَنْ تَقُولُوا مَا جَاءَنَا مِنْ بَشِيرٍ وَلَا نَذِيرٍ ۖ فَقَدْ جَاءَكُمْ بَشِيرٌ وَنَذِيرٌ ۗ وَاللَّهُ عَلَىٰ كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ
19. Эй аҳли китоб, мана, элчимиз (Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом) аввалги пайғамбарлардан анча замон ўтиб: «Бизга на бирон (жаннат ҳақида) хушхабар бергувчи ва на бирон (дўзах азобидан) қўрқитгувчи келмаган», демасликларингиз учун сизларга дин ҳукмларини баён қилган ҳолда келди. Мана, сизларга хушхабар бергувчи ва (дўзахдан) қўрқитгувчи бўлган зот келди. Аллоҳ ҳамма нарсага қодирдир!
Tafsir
Эй аҳли китоб - яҳудий ва насронийлар, олдинги пайғамбарлардан узилиш бўлиб, янги бир рисолат келишига жуда қаттиқ эҳтиёж туғилган бир даврда сизларга Муҳаммад алайҳиссалом пайғамбар бўлиб келди. Токи, бизга Аллоҳнинг савоби ҳақида хушхабар элтадиган, азобидан эса огоҳлантирадиган бир пайғамбар келмаган эди-да, дея узр айтолмай қолинглар. Сизларга Муҳаммад алайҳиссалом Аллоҳнинг савоби ҳақида хушхабар берувчи, азобидан эса огоҳлантирувчи бўлиб келди. Аллоҳ ҳар нарсага Қодирдир. Унинг қўлидан келмайдиган иш йўқ. Пайғамбарларни ва уларнинг хотами Муҳаммад алайҳиссаломни юбориши ҳам қудратининг бир кўринишидир.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing