Sura 46 · Para 26

Al-Ahqaf · 46:9

قُلْ مَا كُنْتُ بِدْعًا مِنَ الرُّسُلِ وَمَا أَدْرِي مَا يُفْعَلُ بِي وَلَا بِكُمْ ۖ إِنْ أَتَّبِعُ إِلَّا مَا يُوحَىٰ إِلَيَّ وَمَا أَنَا إِلَّا نَذِيرٌ مُبِينٌ

9. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), айтинг: «Мен пайғамбарлардан янги — биринчиси эмасман (яъни, мендан аввал ҳам Аллоҳнинг пайғамбарлари ўтган-ку, нега сизлар менинг пайғамбарлигимга ҳайрон бўлиб, инкор қилмоқдасизлар?!) Мен (келажакда) на ўзимга ва на сизларга нима қилинишини билмасман (яъни, ғайбдан хабардор эмасман). Мен фақат ўзимга ваҳий қилинадиган нарсага эргашурман. Мен фақат очиқ огоҳлантиргувчидирман».

Tafsir

Эй пайғамбар, сизнинг пайғамбарлигингизни тан олмай, ўзингизни ёлғончига чиқараётган анави мушрикларга айтинг: "Мен Аллоҳ юборган биринчи пайғамбар эмасманки, бу қадар ажаблансангизлар. Мендан олдин ҳам жуда кўп пайғамбарлар ўтган-ку. Аллоҳ менга нима қилишини ҳам, сизларга нима қилишини ҳам билмайман. Мен ўзимга юборилган ваҳийгагина эргашаман. Ҳар бир гапим, ҳар бир ишим ваҳийга мувофиқ бўлади. Мен сизларни Аллоҳнинг азобидан огоҳлантирадиган бир огоҳлантирувчиман, холос".

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing