Sura 46 · Para 26

Al-Ahqaf · 46:10

قُلْ أَرَأَيْتُمْ إِنْ كَانَ مِنْ عِنْدِ اللَّهِ وَكَفَرْتُمْ بِهِ وَشَهِدَ شَاهِدٌ مِنْ بَنِي إِسْرَائِيلَ عَلَىٰ مِثْلِهِ فَآمَنَ وَاسْتَكْبَرْتُمْ ۖ إِنَّ اللَّهَ لَا يَهْدِي الْقَوْمَ الظَّالِمِينَ

10. Айтинг: («Эй мушриклар), хабар берингиз-чи, агар (ушбу Қуръон) Аллоҳнинг ҳузуридан бўлса-ю, сизлар унга кофир бўлсангизлар ва Бани Исроилдан бўлган бир гувоҳ ҳам у (Қуръон)нинг ўхшаши (ёлғиз Аллоҳ томонидангина нозил бўлиши)га гувоҳлик бериб, иймон келтирса-ю, сизлар (унга иймон келтиришдан) кибр-ҳаво қилсангизлар (яъни, сизлар энг золим одамлар бўлиб қолмайсизларми?!) Албатта Аллоҳ золим қавмни ҳидоят қилмас!»
____________________
И з о ҳ. Муфассирлар айтишларича, «Бани Исроил қавмидан бўлган гувоҳ» — яҳудий Абдуллоҳ ибн Салом бўлиб, у киши Пайғамбар алайҳис-салоту вас-саломнинг олдиларига келиб, Қуръони Карим оятларини эшитгач ва бир неча саволларига Расулуллоҳдан аниқ жавоблар олгач, дарҳол Қуръоннинг илоҳий Китоб эканига, Муҳаммад алайҳис-салоту вас-саломнинг ҳақ пайғамбар эканликларига иймон келтирган экан.

Tafsir

Эй Пайғамбар, анави ҳақни ёлғонга чиқараётганларга айтинг: "Агар бу Қуръон Аллоҳ тарафидан бўлиб, сизлар унга куфр келтираётган бўлсангизлар-чи. Бани Исроилдан бир гувоҳ унинг Аллоҳ тарафидан эканига гувоҳлик бериб, унга иймон келтирса-ю, сизлар унга иймон келтиришдан ўзаларингизни катта олаётган бўлсангизлар-чи. Ана шу пайтда золимларга айланиб қолмайсизларми?! Аллоҳ золим қавмни ҳақни танишга муваффақ қилмас".

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing