Sura 46 · Para 26

Al-Ahqaf · 46:11

وَقَالَ الَّذِينَ كَفَرُوا لِلَّذِينَ آمَنُوا لَوْ كَانَ خَيْرًا مَا سَبَقُونَا إِلَيْهِ ۚ وَإِذْ لَمْ يَهْتَدُوا بِهِ فَسَيَقُولُونَ هَٰذَا إِفْكٌ قَدِيمٌ

11. Кофир бўлган кимсалар иймон келтирган зотлар ҳақида «Агар (бу Қуръон) яхши бўлганида, (анави ялангоёқлар) унга бизлардан илгари бормаган бўлур эдилар», дедилар. Улар ўзлари (Қуръон) билан ҳидоят топишмагач: «Бу эски уйдирмадир», дерлар.
____________________
И з о ҳ. Маълумки, аввал-бошда Ислом динини Аммор, Билол, Суҳайб ва Хаббоб каби камбағал-бечоралар қабул қилган эдилар. Шунинг учун зодагон мушриклар юқоридаги сўзларни айтдилар.

Tafsir

Қуръонга, Пайғамбар алайҳиссалом олиб келган рисолатга куфр келтирганлар мўминларга шундай дедилар: "Агар Муҳаммад олиб келган нарса яхшиликка олиб борадиган ҳақ бўлганида анави ялангоёқ қашшоқлар ва қуллар унга биздан олдин бормаган бўлардилар". Ўзлари ҳидоят топа олмагач: "Бу эски уйдирмадир, биз уйдирмаларга эргашадиган одамлар эмасмиз", дейишлари тайин.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing