Sura 46 · Para 26
Al-Ahqaf · 46:12
وَمِنْ قَبْلِهِ كِتَابُ مُوسَىٰ إِمَامًا وَرَحْمَةً ۚ وَهَٰذَا كِتَابٌ مُصَدِّقٌ لِسَانًا عَرَبِيًّا لِيُنْذِرَ الَّذِينَ ظَلَمُوا وَبُشْرَىٰ لِلْمُحْسِنِينَ
12. У (Қуръон)дан илгари Мусонинг пешво ва раҳмат бўлган Китоби (Таврот) бор эди. Бу (Қуръон) арабий лисондаги, (ўзидан аввал нозил бўлган барча илоҳий китобларни) тасдиқлагувчи бир Китобдир. У золим-кофир бўлган кимсаларни (Охират азобидан) огоҳлантириш учун ва чиройли амал қилгувчиларга (жаннат ҳақида) хушхабар бўлиш учун (нозил қилингандир).
Tafsir
Қуръондан олдин Таврот келган. Аллоҳ уни Мусо алайҳиссаломга нозил қилган. У ҳаққа эргашадиганлар учун пешво, Бани Исроил орасидаги унга иймон келтириб, йўриқларига юрган кишиларга раҳмат бўлган. Муҳаммад алайҳиссаломга нозил қилинган Қуръон эса ўзидан олдин келган китобларни тасдиқлаб, куфру маъсиятлар ила ўз жонига жабр қилган золимларни азобдан огоҳлантириб, Яратувчиси билан ҳам, махлуқотлар билан ҳам гўзал алоқада бўлган муҳсинларга хушхабар бўлиб, араб тилида келган.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing