Sura 46 · Para 26
Al-Ahqaf · 46:8
أَمْ يَقُولُونَ افْتَرَاهُ ۖ قُلْ إِنِ افْتَرَيْتُهُ فَلَا تَمْلِكُونَ لِي مِنَ اللَّهِ شَيْئًا ۖ هُوَ أَعْلَمُ بِمَا تُفِيضُونَ فِيهِ ۖ كَفَىٰ بِهِ شَهِيدًا بَيْنِي وَبَيْنَكُمْ ۖ وَهُوَ الْغَفُورُ الرَّحِيمُ
8. Ёки улар («Қуръонни Муҳаммаднинг) ўзи тўқиб олган», дейдиларми?! Айтинг: «Агар уни ўзим тўқиб олган бўлсам, у ҳолда, сизлар мен учун Аллоҳ (азоби)дан бирон нарса(ни дафъ қилиш)га эга бўла олмассизлар (яъни, у ҳолда Аллоҳнинг Ўзи Унинг шаънига ёлғон тўқиганим учун мени ҳеч ким қайтара олмайдиган азоб билан жазолаган бўлур эди. Бас, мен сизлардан эмас, балки Аллоҳ таолодан қўрққаним сабабли сизларга Ҳақ ваҳийни келтирмоқдаман)! У сизлар киришаётган нарсани (яъни, Қуръонни «бир сеҳр, бир уйдирма» деяётганларингизни) жуда яхши билгувчидир. Унинг Ўзи мен билан сизларнинг ўртангизда етарли гувоҳдир. У мағфиратли, меҳрибон Зотдир».
Tafsir
Анави мушриклар: "Қуръонни Муҳаммаднинг ўзи тўқиган", дейдиларми? Эй Пайғамбар, уларга айтинг: "Агар Қуръонни ўзим тўқийдиган бўлсам ва бунинг учун Аллоҳ мени азобламоқчи бўлса, сизлар менга ҳеч қандай ёрдам бера олмайсизлар-ку. Шундай экан, қандай қилиб мен ўзимни ўзим азобга тутиб берай? Сизларнинг Қуръонни ёмонлаш, унга зарба бериш борасида қилаётган ҳамма ишларингизни Аллоҳ жуда яхши билиб турибди. Мен билан сизларнинг ўртамизда гувоҳ бўлишга Унинг Ўзи кифоядир. У тавба қилган бандаларини мағфират қиладиган ва уларга Меҳрибон Зотдир".
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing