Sura 35 · Para 22
Fatir · 35:5
يَا أَيُّهَا النَّاسُ إِنَّ وَعْدَ اللَّهِ حَقٌّ ۖ فَلَا تَغُرَّنَّكُمُ الْحَيَاةُ الدُّنْيَا ۖ وَلَا يَغُرَّنَّكُمْ بِاللَّهِ الْغَرُورُ
5. Эй инсонлар, албатта Аллоҳнинг (қайта тирилтириш ва бу дунёда қилиб ўтилган яхши-ёмон амалларнинг мукофот жазосини бериш тўғрисидаги) ваъдаси ҳақ (ваъдадир). Бас, ҳаргиз сизларни ҳаёти дунё алдаб қўймасин! Ва ҳаргиз сизларни Аллоҳ (барча гуноҳларни кечиб юбораверади, деб) алдагувчи (шайтон) алдаб қўймасин!
Tafsir
Эй инсонлар, Аллоҳнинг қайта тирилиш, жазо ёки мукофот, қиёмат куни каби ваъдалари ҳақ. Уларнинг содир бўлишида шак-шубҳа йўқ. Шундай экан, дунё ҳаётининг лаззатлари, орзу-умидларига алданиб, охират учун амал қилишдан чалғиб қолманглар. Шайтон ботилни чиройли қилиб кўрсатиб, сизларни дунё ҳаёти аталмиш ботқоққа ботириб қўймасин. Унга қулоқ солиб, Аллоҳ барча гуноҳларни кечириб юбораверади, деган ўй билан ғафлатда қолманглар.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing