Sura 35 · Para 22

Fatir · 35:6

إِنَّ الشَّيْطَانَ لَكُمْ عَدُوٌّ فَاتَّخِذُوهُ عَدُوًّا ۚ إِنَّمَا يَدْعُو حِزْبَهُ لِيَكُونُوا مِنْ أَصْحَابِ السَّعِيرِ

6. Аниқки, шайтон сизларга душмандир, бас, уни душман тутинглар! Шак-шубҳасиз, у, ўз фирқасини (яъни, ўзига эргашган кимсаларни) дўзах эгалари бўлишлари учун даъват қилур.

Tafsir

Эй инсонлар, дарҳақиқат шайтон сизнинг доимий душманингиздир. Сиз ҳам уни душман тутиб, унга қарши курашинглар. Шайтон ўзининг тобеларини Қиёмат кунидаги ёниб турган дўзахга киритиш учун Аллоҳга куфр келтиришга чақиради.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing