Sura 35 · Para 22
Fatir · 35:4
وَإِنْ يُكَذِّبُوكَ فَقَدْ كُذِّبَتْ رُسُلٌ مِنْ قَبْلِكَ ۚ وَإِلَى اللَّهِ تُرْجَعُ الْأُمُورُ
4. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), агар (мушриклар) сизни ёлғончи қилсалар, бас, (билингки), сиздан аввалги пайғамбарлар ҳам ёлғончи қилингандирлар. (Барча) ишлар ёлғиз Аллоҳга қайтарилур.
Tafsir
Эй Пайғамбар, қавмингиз сизни ёлғончига чиқараётган бўлса, сабр қилинг. Ёлғончига чиқарилган биринчи пайғамбар эмассиз. Сиздан олдинги Од, Самуд, Лут қавми каби умматлар ҳам ўз пайғамбарларини ёлғончига чиқарганлар. Ишларнинг ҳаммаси ёлғиз Аллоҳга қайтарилади. Бас, Аллоҳ ёлғончига чиқарганларни ҳалок этади, пайғамбарлари ва мўминларга эса ғалаба беради.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing