Sura 34 · Para 22
Saba · 34:45
وَكَذَّبَ الَّذِينَ مِنْ قَبْلِهِمْ وَمَا بَلَغُوا مِعْشَارَ مَا آتَيْنَاهُمْ فَكَذَّبُوا رُسُلِي ۖ فَكَيْفَ كَانَ نَكِيرِ
45. Улардан илгари (ўтган) кимсалар ҳам (ўз пайғамбарларини) ёлғончи қилган эдилар — Ҳолбуки, (Макка мушриклари) Биз уларга ато этган неъматларнинг ўндан бирига ҳам етганлари йўқ. — Бас, ўшалар Менинг пайғамбарларимни ёлғончи қилишгач, Менинг инкорим қандай бўлган эди?!
Tafsir
Од, Самуд, Лут қавми каби ўтган умматлар ҳам ҳақни тан олмадилар. Қавмингиз мушриклари улар етган куч-қудрат, мол-давлат ва сон-саноқнинг ўндан бирига етган эмас. Ҳаммалари пайғамбарини ёлғончига чиқардилар. Уларга мол-давлатлари ҳам, куч-қудратлари ҳам, сон-саноқлари ҳам фойда бермади. Азобимга йўлиқдилар. Эй Пайғамбар, қаранг, уларга қилган раддиям ва берган жазойим қандай бўлди?
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing