Sura 34 · Para 22

Saba · 34:46

۞ قُلْ إِنَّمَا أَعِظُكُمْ بِوَاحِدَةٍ ۖ أَنْ تَقُومُوا لِلَّهِ مَثْنَىٰ وَفُرَادَىٰ ثُمَّ تَتَفَكَّرُوا ۚ مَا بِصَاحِبِكُمْ مِنْ جِنَّةٍ ۚ إِنْ هُوَ إِلَّا نَذِيرٌ لَكُمْ بَيْنَ يَدَيْ عَذَابٍ شَدِيدٍ

46. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом, мушрикларга) айтинг: «Мен сизларга фақат биргина нарсани — Аллоҳ учун жуфт-жуфт, ёлғиз-ёлғиз ҳолингизда туриб, сўнгра (Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом ва у келтирган Китоб ҳақида) тафаккур қилишингизни тавсия қилурман. Соҳибингизда (яъни, Муҳаммад алайҳис-салоту вас-саломда) ҳеч қандай жиннилик йўқдир. У фақат қаттиқ азоб олдидан сизларга (юборилган) бир огоҳлантиргувчи (пайғамбардир), холос».

Tafsir

Эй Пайғамбар, анави мушрикларга айтинг: "Сизларга фақат биргина нарсани тавсия қиламан. Холис Аллоҳ учун жуфт-жуфт бўлиб ва ёлғиз ҳолингизда туринглар-да, кейин соҳибингиз ҳақида, унинг ақли, ростгўйлиги ва ҳалоллиги ҳақида фикр юритинглар. Ана шунда унда ҳеч қандай жиннилик йўқлигига ишонч ҳосил қиласизлар. У қаттиқ азоб олдидан сизларга юборилган бир огоҳлантиргувчи, холос. Ширкдан тавба қилмасангизлар, ўша азобга дучор бўласизлар".

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing