Sura 34 · Para 22

Saba · 34:44

وَمَا آتَيْنَاهُمْ مِنْ كُتُبٍ يَدْرُسُونَهَا ۖ وَمَا أَرْسَلْنَا إِلَيْهِمْ قَبْلَكَ مِنْ نَذِيرٍ

44. Ҳолбуки, (илгари) Биз уларга ўқиб-ўрганадиган китоблар ато этган эмасмиз ва уларга сиздан аввал бирон огоҳлантиргувчи (пайғамбар) ҳам юборган эмасмиз.

Tafsir

Ҳолбуки, уларга ўқиб ўрганадиган китобларни бермаганмизки, ўшалар орқали Қуръонни Муҳаммад тўқиганлигини билиб олсалар. Сиздан олдин уларни Аллоҳнинг азобидан қўрқитиб қўядиган бир огоҳлантирувчи ҳам юбормаганмиз.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing