Sura 22 · Para 17

Al-Hajj · 22:74

مَا قَدَرُوا اللَّهَ حَقَّ قَدْرِهِ ۗ إِنَّ اللَّهَ لَقَوِيٌّ عَزِيزٌ

74. Улар Аллоҳнинг ҳақиқий қадри — улуғлигини билмадилар. Дарҳақиқат, Аллоҳ кучли, қудратлидир.

Tafsir

Улар ўзлари каби бир махлуққа ибодат қилиб, Аллоҳни етарлича улуғламадилар. Аллоҳ Кучлидир. Осмонлару ерни ва улардаги нарсаларни яратгани У Зотнинг қанчалар буюк қудрат соҳиби эканини кўрсатиб турибди. У Ғолибдир. Ҳеч ким, ҳеч нарса У Зотдан устун бўла олмас. Мушриклар сиғинаётган бутлар эса ҳеч нарсани ярата олмайдиган заифдир, хордир.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing