Sura 22 · Para 17
Al-Hajj · 22:73
يَا أَيُّهَا النَّاسُ ضُرِبَ مَثَلٌ فَاسْتَمِعُوا لَهُ ۚ إِنَّ الَّذِينَ تَدْعُونَ مِنْ دُونِ اللَّهِ لَنْ يَخْلُقُوا ذُبَابًا وَلَوِ اجْتَمَعُوا لَهُ ۖ وَإِنْ يَسْلُبْهُمُ الذُّبَابُ شَيْئًا لَا يَسْتَنْقِذُوهُ مِنْهُ ۚ ضَعُفَ الطَّالِبُ وَالْمَطْلُوبُ
73. Эй инсонлар, бир масал айтилгандир, бас унга қулоқ тутинг: Аниқки, сизлар Аллоҳни қўйиб илтижо қилаётган бутлар агар барчалари бирлашганларида ҳам бир чивин ярата олмаслар, агар чивин улардан бирон нарсани тортиб олса, уни (ўша чивиндан ҳам) қутқариб ола билмаслар. (Демак, ўша бутлардан ҳожатини (раво қилишни сўрагувчи (мушрик) ҳам, сўралгувчи (бутлар) ҳам ночор-нотавондир.
Tafsir
Эй одамлар, бир масал зарб этилди. Унга қулоқ солинглар ва ундан ибрат олинглар. Сизлар ибодат қилаётган бут-санамлар битта пашшани ҳам ярата олмайдилар. Ҳаммалари бирлашганда ҳам бу ишни қилолмайдилар. Агар пашша улардан бирон керакли, ёқимли нарсасини тортиб олса, уни қутқариб ҳам ололмайдилар. Талаб қилаётган ўша бут-санамлар ҳам заиф, талаб қилинаётган пашша ҳам. Келиб-келиб, шу ожиз-нотавонларга ибодат қиласизларми?
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing