Sura 22 · Para 17
Al-Hajj · 22:75
اللَّهُ يَصْطَفِي مِنَ الْمَلَائِكَةِ رُسُلًا وَمِنَ النَّاسِ ۚ إِنَّ اللَّهَ سَمِيعٌ بَصِيرٌ
75. Аллоҳ фаришталардан ҳам элчилар танлар, инсонлардан ҳам. Дарҳақиқат, Аллоҳ эшитгувчи, кўргувчидир.
Tafsir
Аллоҳ фаришталардан ҳам, инсонлардан ҳам элчиларни танлаб олади. Фаришта элчи Жаброилни инсон элчи пайғамбарларга юборса, инсон элчи пайғамбарларни одамларга юборади. Аллоҳ мушрикларнинг пайғамбарлари ҳақида айтаётган гапларини эшитиб туради. У Зот Ўз рисолати учун кимни танлаётганини жуда яхши билади.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing