Sura 17 · Para 15
Al-Isra · 17:56
قُلِ ادْعُوا الَّذِينَ زَعَمْتُمْ مِنْ دُونِهِ فَلَا يَمْلِكُونَ كَشْفَ الضُّرِّ عَنْكُمْ وَلَا تَحْوِيلًا
56. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом, мушрикларга) айтинг: «(Аллоҳдан) ўзга (илоҳ) деб гумон қилган кимсаларингизни чорланглар! Улар сизлардан бирон зиённи арита олмаслар ва (уни сизлардан бошқаларга) буриб ҳам юбора олмаслар.
Tafsir
Эй Пайғамбар, анави мушрикларга айтинг: "Эй мушриклар, сизлар Аллоҳдан бошқа илоҳлар бор, деб даъво қиляпсизлар. Сизларга бирон зиён етса, ўша худоларингиз уни арита олмайди. Улар сизларга фойда ҳам, зарар ҳам келтира олмайдилар. Зарарни бошқа тарафга буриб ҳам юбора олмайдилар. Чунки улар ожиз-нотавонлардир. Ожиз-нотавон эса илоҳ бўла олмайди".
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing