Sura 17 · Para 15

Al-Isra · 17:55

وَرَبُّكَ أَعْلَمُ بِمَنْ فِي السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ ۗ وَلَقَدْ فَضَّلْنَا بَعْضَ النَّبِيِّينَ عَلَىٰ بَعْضٍ ۖ وَآتَيْنَا دَاوُودَ زَبُورًا

55. Парвардигорингиз осмонлар ва Ердаги бор жонзотни жуда яхши билур. Ҳақиқатан, Биз айрим пайғамбарларни айримларидан устун қилдик. Биз Довудга Забурни ато этдик.
____________________
И з о ҳ. Бу оят баъзи мушриклар Муҳаммад алайҳис-салоту вас-саломнинг пайғамбар эканликларига иймон келтирмай, «Орамизда қанчадан-қанча олийнасаб зодагонлар турганида мана шу етим, ялангоёқ Муҳаммад пайғамбар бўладими?», дейишганида нозил қилингандир. Аллоҳ таоло унда нафақат маккаликларни, балки Еру осмонлардаги барча жониворларни ҳам жуда яхши билишини, бинобарин, кимни пайғамбар қилиб танлаш ҳам Ўз ихтиёрида эканлигини баён қилади ва Ўзи юборган пайғамбарларига турли мўъжизалар бериш билан айримларини айримларидан афзал қилиб қўйгани ҳақида хабар беради.

Tafsir

Эй Пайғамбар, Парвардигорингиз осмонлару ердаги ҳамма-ҳаммадан Хабардор. Уларнинг аҳволини ҳам, нимага лойиқлигини ҳам жуда яхши билади. Биз айрим пайғамбарларни айримларидан тобеларини кўпайтириш ва китоблар нозил қилиш билан афзал қилдик. Довудга Забурни бердик.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing