Sura 17 · Para 15
Al-Isra · 17:57
أُولَٰئِكَ الَّذِينَ يَدْعُونَ يَبْتَغُونَ إِلَىٰ رَبِّهِمُ الْوَسِيلَةَ أَيُّهُمْ أَقْرَبُ وَيَرْجُونَ رَحْمَتَهُ وَيَخَافُونَ عَذَابَهُ ۚ إِنَّ عَذَابَ رَبِّكَ كَانَ مَحْذُورًا
57. Улар (илоҳ деб) илтижо қиладиган ўша кимсаларнинг ўзлари ҳам Парвардигорга қай бирлари яқинроқ бўлиш учун йўл изларлар. У зотнинг раҳмат-марҳаматидан умидвор бўлурлар, азобидан қўрқурлар. Парвардигорингизнинг азоби қўрқинчлидир.
____________________
И з о ҳ. Баъзи бир тоифалар фаришталарни, насронийлар Ийсо пайғамбарни, яҳудийлар эса Узайр пайғамбарни илоҳ дейишиб, у зотларга сиғинадилар. Ушбу икки оят ўшалар хусусида бўлиб, уларга сиғинаётган зотлар Аллоҳнинг ожиз бандалари экани баён қилингандир.

Tafsir
Улар худо деб даъво қилаётган ўша фаришталар ва бошқаларнинг ўзлари ҳам Аллоҳга яқинлаштирадиган солиҳ амалга муҳтождирлар. Улар ҳам ўзаро бир-бирлари билан Парвардигорга яқинроқ бўлиш борасида беллашадилар. Парвардигорнинг раҳматидан умидвор бўладилар, азобидан қўрқадилар. Эй Пайғамбар, бошқа нарсалардан эмас, айнан Парвардигорингизнинг азобидан қўрқмоқ лозим.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing