Sura 14 · Para 13

Ibrahim · 14:47

فَلَا تَحْسَبَنَّ اللَّهَ مُخْلِفَ وَعْدِهِ رُسُلَهُ ۗ إِنَّ اللَّهَ عَزِيزٌ ذُو انْتِقَامٍ

47. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), сиз ҳаргиз Аллоҳни ўз пайғамбарларига берган («Биз албатта пайғамбарларимизни ғолиб қилурмиз», деган) ваъдасига хилоф қилувчи, деб ўйламанг. Албатта, Аллоҳ интиқом олувчи ғолибдир.

Tafsir

Эй Пайғамбар, пайғамбарларига зафар ва ғалабани ваъда қилган Аллоҳ Ўз ваъдасида турмайди, деб ўйламанг. Аллоҳ Ғолибдир. Ҳеч ким, ҳеч нарса У Зотдан ғолиб бўла олмас. Ўзининг дўстларини ғолиб қилур. У Ўзининг ва пайғамбарининг душманларидан қасос олувчидир.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing