Sura 14 · Para 13

Ibrahim · 14:48

يَوْمَ تُبَدَّلُ الْأَرْضُ غَيْرَ الْأَرْضِ وَالسَّمَاوَاتُ ۖ وَبَرَزُوا لِلَّهِ الْوَاحِدِ الْقَهَّارِ

48. Албатта, Аллоҳ Ер бошқа Ерга, осмонлар (ўзга осмонларга) айланиб қоладиган ҳамда (барча одамлар) ёлғиз ва қудратли Аллоҳга рубарў бўладиган Кунда (Қиёматда интиқом олгувчидир).

Tafsir

Кофирлардан интиқом олиш Қиёмат куни бўлади. У кунда мана бу замин бошқа бир ерга, осмонлар бошқа бир самоларга айланиб, одамлар қабрларидан амалларини кўтариб чиқиб келадилар ва якка-ёлғиз Аллоҳ олдида турадилар. Аллоҳ Қаҳҳордир, Ғолибдир. Ҳеч ким, ҳеч нарса У Зотдан ғолиб бўла олмас.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing