Sura 14 · Para 13

Ibrahim · 14:46

وَقَدْ مَكَرُوا مَكْرَهُمْ وَعِنْدَ اللَّهِ مَكْرُهُمْ وَإِنْ كَانَ مَكْرُهُمْ لِتَزُولَ مِنْهُ الْجِبَالُ

46. Дарҳақиқат, улар (яъни, Макка мушриклари) ўзларининг макр-ҳийлаларини қилдилар. (Лекин) агар уларнинг макрлари сабабли тоғлар емирилиб кетадиган бўлса-да, уларнинг (бу) макр-ҳийлалари Аллоҳ ҳузурида (маълумдир).
____________________
И з о ҳ. Бу оятда мушрикларнинг Муҳаммад алайҳис-салоту вас-саломга қарши қилган ҳийла-найрангларига ва Аллоҳ таоло уларнинг барча уринишларини беҳуда кетказганига ишора қилинмоқда.

Tafsir

Золим умматларнинг масканларидан жой олганлар Пайғамбар алайҳиссаломни ўлдириб, у зот олиб бораётган даъватга барҳам бериш учун макр-ҳийла қилдилар. Аллоҳ эса уларнинг тадбирларидан Хабардордир. Ҳеч иш У Зотдан яширин қола олмас. Уларнинг найранглари заифдир. Тоғни ҳам, бошқа нарсани ҳам қимирлата олмас. Аллоҳнинг макри эса бунинг аксидир.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing