Sura 14 · Para 13
Ibrahim · 14:36
رَبِّ إِنَّهُنَّ أَضْلَلْنَ كَثِيرًا مِنَ النَّاسِ ۖ فَمَنْ تَبِعَنِي فَإِنَّهُ مِنِّي ۖ وَمَنْ عَصَانِي فَإِنَّكَ غَفُورٌ رَحِيمٌ
36. Парвардигорим, у бутлар кўпдан-кўп одамларни йўлдан оздирдилар. Бас, ким менга эргашса, ана ўша мендандир (яъни, менинг динимдадир). Ким менга исён қилса, яна Ўзинг мағфиратли, меҳрибонсан (яъни, ундай кимсаларни ҳам ҳақ йўлга ҳидоят қилишга қодирсан).
Tafsir
Парвардигорим, бутлар кўп одамларни йўлдан урдилар. Одамлар уларнинг шафоат қилишларига ишониб алдандилар. Аллоҳни қўйиб, ўшаларга ибодат қилдилар. Энди ким Аллоҳни бир деб билиш ва У Зотга итоат этишда менга эргашса, ўша менинг гуруҳимдан, тобеларимдандир. Ким менга қарши чиқиб, Аллоҳни бир деб билмаса, У Зотга итоат этмаса, Парвардигоро, Ўзинг гуноҳларни кечириб юборадиган, меҳрибон Зотсан.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing