Sura 14 · Para 13

Ibrahim · 14:37

رَبَّنَا إِنِّي أَسْكَنْتُ مِنْ ذُرِّيَّتِي بِوَادٍ غَيْرِ ذِي زَرْعٍ عِنْدَ بَيْتِكَ الْمُحَرَّمِ رَبَّنَا لِيُقِيمُوا الصَّلَاةَ فَاجْعَلْ أَفْئِدَةً مِنَ النَّاسِ تَهْوِي إِلَيْهِمْ وَارْزُقْهُمْ مِنَ الثَّمَرَاتِ لَعَلَّهُمْ يَشْكُرُونَ

37. Парвардигоро, албатта мен зурриётимдан (бир бўлагини — ўғлим Исмоил ва унинг онаси Ҳожарни) Сенинг ҳурматли Байтинг ҳузуридаги экин ўсмайдиган бир водийга жойлаштирдим. Парвардигоро, (улар) намозни тўкис адо қилсинлар деб (шундай қилдим). Бас, Сен Ўзинг одамларнинг дилларини уларга мойил қилиб қўйгил ва уларни (барча) мевалардан баҳраманд этгил. Шояд шукр қилсалар.
____________________
И з о ҳ. Ривоят қилинишича, Иброҳим алайҳиссаломнинг Хожар исмли хотинлари Исмоил алайҳиссаломни туққанларида, Сора (Иброҳим пайғамбарнинг бошқа хотинлари) бундан ғашланиб, Хожарга рашк қила бошлаган экан. Шунда Иброҳим алайҳиссалом Аллоҳ таоло амри билан ўғиллари Исмоил ва унинг онаси Хожарни олиб, Шомдан Маккага бориб, уларни ўша жойга жойлаштириб қайтаётиб, Аллоҳ таолога илтижо қилиб мана шу оятларда мазкур бўлаётган дуоларни ўқиган эканлар. Ҳадиси шарифда зикр қилинишича, Аллоҳ таоло Ўз пайғамбари Иброҳим алайҳиссаломнинг дуоларини ижобат қилиб, ўша саҳродан «зам-зам» чашмасини чиқариб, у ерда қолганларга оби ҳаёт ато этган экан.

Tafsir

Парвардигоро, мен зурриётимдан бир қисмини, ўғлим Исмоил ва унинг авлодини муҳаррам байтинг ёнидаги бир сувсиз, экинсиз Макка водийсига жойлаштирдим. Парвардигоро, намозни тўкис адо этишлари учун шундай қилдим. Парвардигоро, энди одамларнинг қалбларини уларга ва шу шаҳарга мойил бўладиган қилиб қўйгин ва уларга мевалардан ризқ ато этгин. Шоядки, берган неъматларингга шукр қилсалар.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing