Sura 14 · Para 13

Ibrahim · 14:35

وَإِذْ قَالَ إِبْرَاهِيمُ رَبِّ اجْعَلْ هَٰذَا الْبَلَدَ آمِنًا وَاجْنُبْنِي وَبَنِيَّ أَنْ نَعْبُدَ الْأَصْنَامَ

35. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), эсланг, Иброҳим айтган эди: «Парвардигорим, бу шаҳарни (яъни, Маккани) тинч шаҳар қилгин, мени ва болаларимни бутларга бандалик қилишдан йироқ қилгин.

Tafsir

Эй Пайғамбар, Иброҳим ўғли Исмоил ва унинг онаси Ҳожарни Макка водийсига ташлаб кетаётиб айтган мана бу гапини эсланг: "Парвардигоро, оиламни қўйиб кетаётганим шу шаҳарни тинч қилгин, унда ноҳақ қонлар тўкилмасин, биров бировга зулм қилмасин ҳамда мени ва болаларимни бутларга ибодат қилишдан йироқ айлагин".

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing