Sura 12 · Para 12
Yusuf · 12:40
مَا تَعْبُدُونَ مِنْ دُونِهِ إِلَّا أَسْمَاءً سَمَّيْتُمُوهَا أَنْتُمْ وَآبَاؤُكُمْ مَا أَنْزَلَ اللَّهُ بِهَا مِنْ سُلْطَانٍ ۚ إِنِ الْحُكْمُ إِلَّا لِلَّهِ ۚ أَمَرَ أَلَّا تَعْبُدُوا إِلَّا إِيَّاهُ ۚ ذَٰلِكَ الدِّينُ الْقَيِّمُ وَلَٰكِنَّ أَكْثَرَ النَّاسِ لَا يَعْلَمُونَ
40. Сизлар эса, У зотни қўйиб, ўзларингиз ва ота-боболарингиз атаб олган номлар-бутларгагина ибодат қиласизлар. Ахир Аллоҳ уларга (ибодат қилиш ҳақида) бирон ҳужжат туширмаган-ку? Ҳукм-ҳокимлик фақат Аллоҳникидир. У зот сизларни фақат Ўзигагина ибодат қилишга буюргандир. Энг тўғри дин мана шудир. Лекин одамларнинг кўплари буни билмайдилар.
Tafsir
Сизлар Аллоҳни қўйиб, ибодат қилаётган нарсаларингиз ўзларингиз ва ота-боболарингиз номлаб олган исмлардан бошқа нарса эмас. Уларнинг илоҳликка ҳеч қандай алоқаси йўқ. Аллоҳ уларнинг тўғрилигига бирон ҳужжат нозил қилмаган. Ҳамма махлуқотлар борасидаги ҳукм ёлғиз Аллоҳники. Аллоҳ Ўзигагина ибодат қилишингизни буюрган. Ширк келтиришдан қайтарган. Ҳеч бир қинғирлиги йўқ тўғри дин мана шу. Лекин кўп одамлар буни билмайдилар. Билмаганлари туфайли Аллоҳга ширк келтириб, У Зотнинг махлуқотларига ибодат қиладилар.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing