Sura 12 · Para 12
Yusuf · 12:41
يَا صَاحِبَيِ السِّجْنِ أَمَّا أَحَدُكُمَا فَيَسْقِي رَبَّهُ خَمْرًا ۖ وَأَمَّا الْآخَرُ فَيُصْلَبُ فَتَأْكُلُ الطَّيْرُ مِنْ رَأْسِهِ ۚ قُضِيَ الْأَمْرُ الَّذِي فِيهِ تَسْتَفْتِيَانِ
41. Эй ҳамзиндон дўстларим, энди сизларнинг биринчингизни айтсак, бас, у (бу зиндондан халос бўлиб) яна хожасига соқийлик қилур. Аммо иккинчингиз эса дорга осилиб, (ўлаксахўр) қушлар унинг бошидан чўқирлар. Сизлар таъбир сўраётган иш битди (яъни, энди бу таъбирим ҳеч қачон ўзгармайди)».
Tafsir
Эй ҳамзиндон дўстларим, тушида шароб тайёрлаган одам зиндондан чиқиб, ўз ишига қайтади, хожасига соқийлик қилади. Бошидаги нонни қушлар еяётганини кўрган одам эса осиб ўлдирилади ва унинг бошини қушлар чўқийдилар. Сизлар сўраган иш битди, тамом. Энди унинг содир бўлиши муқаррар.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing