Sura 12 · Para 12
Yusuf · 12:39
يَا صَاحِبَيِ السِّجْنِ أَأَرْبَابٌ مُتَفَرِّقُونَ خَيْرٌ أَمِ اللَّهُ الْوَاحِدُ الْقَهَّارُ
39. Эй ҳамзиндон дўстларим, тарқоқ турли-туман «худолар» яхшироқми ёки ягона ва ғолиб Аллоҳми?
Tafsir
Кейин Юсуф зиндондаги икки йигитга қарата шундай деди: "Турли-туман худоларга сиғинган яхшими ёки шериксиз, ягона ва ҳеч қачон мағлуб бўлмайдиган ғолиб Аллоҳгами?"
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing