Sura 12 · Para 12
Yusuf · 12:38
وَاتَّبَعْتُ مِلَّةَ آبَائِي إِبْرَاهِيمَ وَإِسْحَاقَ وَيَعْقُوبَ ۚ مَا كَانَ لَنَا أَنْ نُشْرِكَ بِاللَّهِ مِنْ شَيْءٍ ۚ ذَٰلِكَ مِنْ فَضْلِ اللَّهِ عَلَيْنَا وَعَلَى النَّاسِ وَلَٰكِنَّ أَكْثَرَ النَّاسِ لَا يَشْكُرُونَ
38. «Ва мен аждодларим Иброҳим, Исҳоқ ва Яъқубларнинг миллати — динига эргашганман. Биз (яъни, пайғамбарлар) учун Аллоҳга бирон нарсани шерик қилиш жоиз эмасдир. Бу (яъни, ёлғиз Аллоҳгагина бандалик қилиш неъмати) Аллоҳнинг биз — пайғамбарларга ва барча одамларга қилган фазл-марҳаматларидандир. Лекин одамларнинг кўплари шукр қилмайдилар.
Tafsir
Боболарим Иброҳим, Исҳоқ ва Яъқуб динига эргашганман. У Аллоҳга тавҳид асосида ибодат қилиш динидир. Биз учун Аллоҳга бирон нарсани шерик қилиш жоиз эмас. У ёлғиздир, ягонадир. Менинг ва боболаримнинг тавҳид ва иймон билан сийланишимиз Аллоҳнинг бизга ва одамларга кўрсатган фазлу марҳаматидандир. Лекин кўп одамлар Аллоҳнинг неъматларига шукр қилмайдилар, нонкўрлик қиладилар.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing