Sura 8 · Para 9

Al-Anfal · 8:30

وَإِذْ يَمْكُرُ بِكَ الَّذِينَ كَفَرُوا لِيُثْبِتُوكَ أَوْ يَقْتُلُوكَ أَوْ يُخْرِجُوكَ ۚ وَيَمْكُرُونَ وَيَمْكُرُ اللَّهُ ۖ وَاللَّهُ خَيْرُ الْمَاكِرِينَ

30. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), кофирлар сизни ҳибс қилиш ё ўлдириш, ёки (Маккадан) чиқариб юбориш учун сизга макр қилган пайтларини эсланг! Улар макр қилурлар, Аллоҳ ҳам «макр» қилур. Аллоҳ «макр» қилувчиларнинг зўридир.

Tafsir

Эй Пайғамбар, мушриклар сизга қарши тил бириктириб, сизни ушлаш, ўлдириш ёки шаҳрингиздан чиқариб юбориш учун макр қилганларида Аллоҳ уларнинг макрини ўзларига қайтарди. Аллоҳ ҳам макр қилади. Аллоҳ макр қилишга энг уста Зотдир.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing