Sura 8 · Para 9

Al-Anfal · 8:29

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِنْ تَتَّقُوا اللَّهَ يَجْعَلْ لَكُمْ فُرْقَانًا وَيُكَفِّرْ عَنْكُمْ سَيِّئَاتِكُمْ وَيَغْفِرْ لَكُمْ ۗ وَاللَّهُ ذُو الْفَضْلِ الْعَظِيمِ

29. Эй мўминлар, агар Аллоҳдан қўрқсангизлар, сизлар учун ҳақ билан ноҳақни ажратадиган ҳидоят ато қилур ва ёмонлик-гуноҳларингизни ўчириб, сизларни мағфират қилур. Аллоҳ улуғ фазлу марҳамат Соҳибидир.

Tafsir

Эй Аллоҳга иймон келтирган ва Пайғамбарига эргашганлар, шуни билингизки, Аллоҳдан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш ила тақво қилсангиз, сизларни ҳақ билан ботилни ажрата оладиган одамларга айлантириб қўяди. Шунда сизларга ҳеч иш ноаниқ бўлиб қолмайди. Қилган ёмонликларингизни ўчириб, гуноҳларингизни мағфират қилади. Аллоҳ улуғ фазл соҳибидир. Тақводор бандалари учун тайёрлаб қўйган жаннати ўша фазлу карамидандир.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing