Sura 7 · Para 8
Al-A'raf · 7:52
وَلَقَدْ جِئْنَاهُمْ بِكِتَابٍ فَصَّلْنَاهُ عَلَىٰ عِلْمٍ هُدًى وَرَحْمَةً لِقَوْمٍ يُؤْمِنُونَ
52. Ҳақиқатан, Биз уларга (Макка аҳолисига) иймон келтирувчи қавм учун ҳидоят ва раҳмат бўлган ва Ўз билимимиз билан муфассал қилган бир Китоб (Қуръон) келтирдик.
Tafsir
Биз мана шу Қуръонни келтирдик. У Муҳаммад алайҳиссаломга нозил қилинган китобдир. Биз уни илм асосида баён қилдик. У мўминларни рушду ҳидоятга бошлайдиган муршид ва дунё-ю охират яхшилигини ўзида мужассам этгани билан улар учун бир раҳматдир.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing