Sura 7 · Para 8
Al-A'raf · 7:51
الَّذِينَ اتَّخَذُوا دِينَهُمْ لَهْوًا وَلَعِبًا وَغَرَّتْهُمُ الْحَيَاةُ الدُّنْيَا ۚ فَالْيَوْمَ نَنْسَاهُمْ كَمَا نَسُوا لِقَاءَ يَوْمِهِمْ هَٰذَا وَمَا كَانُوا بِآيَاتِنَا يَجْحَدُونَ
51. Улар динларини ҳазил-мазах қилиб олган ва ҳаёти дунёга алданиб қолган кимсалардир. Бас бу Кун улар бугунги учрашувни унутиб қўйганлари ва Бизнинг оятларимизни инкор қилувчи бўлганлари каби Биз ҳам уларни «унутиб қўярмиз».
Tafsir
Ўша кофирлар динини ҳазил-мазах қилиб олгандилар, дунё ҳаёти ва унинг зебу зийнатларига алдангандилар. Улар охиратни ўйламаганлари, ёдга олмаганлари, унга тайёргарлик қилмаганлари, Аллоҳнинг ҳужжатларини ҳақ эканини била туриб инкор қилганлари учун мана энди Қиёмат куни Аллоҳ ҳам уларни эсламайди.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing