Sura 7 · Para 8
Al-A'raf · 7:27
يَا بَنِي آدَمَ لَا يَفْتِنَنَّكُمُ الشَّيْطَانُ كَمَا أَخْرَجَ أَبَوَيْكُمْ مِنَ الْجَنَّةِ يَنْزِعُ عَنْهُمَا لِبَاسَهُمَا لِيُرِيَهُمَا سَوْآتِهِمَا ۗ إِنَّهُ يَرَاكُمْ هُوَ وَقَبِيلُهُ مِنْ حَيْثُ لَا تَرَوْنَهُمْ ۗ إِنَّا جَعَلْنَا الشَّيَاطِينَ أَوْلِيَاءَ لِلَّذِينَ لَا يُؤْمِنُونَ
27. Эй Одам болалари, шайтон Оталарингизнинг авратларини ўзларига кўрсатиш (яъни, уятли аҳволга солиб қўйиш) учун либосларини ечиб, жаннатдан чиқаргани каби сизларни ҳам алдаб қўймасин! Чунки у ва унинг малайлари сизларни ўзингиз билмайдиган тарафдан кўриб турадилар (яъни, қандай алдашганини сезмай қолишингиз мумкин). Албатта, Биз шайтонни иймонсиз кимсаларга дўст қилиб қўйганмиз.
Tafsir
"Эй Одам болалари, авратни тўсадиган ҳиссий либосни ёки тақво либосини тарк қилишни чиройли қилиб кўрсатаётган шайтоннинг васвасасига учманглар. У ота-онангизга ман қилинган дарахтдан тановул қилишни чиройли қилиб кўрсатиб, уларни йўлдан оздирганди. Натижада улар жаннатдан қувилгандилар ва авратлари очилиб қолганди. Шайтон ва унинг зурриёти сизларни кўриб турадилар. Сизлар эса уларни кўрмайсизлар. Ундан ва унинг зурриётидан эҳтиёт бўлишингиз лозим. Биз шайтонларни Аллоҳга иймон келтирмайдиганларга дўст қилдик. Аммо улар солиҳ амалларни қиладиган мўминларга қарши йўл топа олмаслар.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing