Sura 7 · Para 8
Al-A'raf · 7:26
يَا بَنِي آدَمَ قَدْ أَنْزَلْنَا عَلَيْكُمْ لِبَاسًا يُوَارِي سَوْآتِكُمْ وَرِيشًا ۖ وَلِبَاسُ التَّقْوَىٰ ذَٰلِكَ خَيْرٌ ۚ ذَٰلِكَ مِنْ آيَاتِ اللَّهِ لَعَلَّهُمْ يَذَّكَّرُونَ
26. Эй Одам болалари, Биз сизларга авратларингизни беркитадиган либосни ҳам, ясан-тусан (либосини) ҳам туширдик. (Ҳаммасидан) яхшироқ либос тақво либосидир. Бу — Аллоҳнинг (фазлу марҳаматига далолат қилгувчи) оятларидандир. Шояд эслатма (панд-насиҳат) олсалар.
Tafsir
"Эй Одам болалари, авратларингизни ёпиб юришингиз учун сизларга зарурий либосни ҳам, одамлар орасида гўзал бўлишингиз учун камолот либосини ҳам нозил қилдик. Аллоҳнинг буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилишда ўз ифодасини топган тақво либоси ҳиссий либосдан яхшироқ. Либос ҳақидаги бу гаплар Аллоҳнинг қудратига далолат қиладиган оят-аломатлар жумласидандир. Шояд, У Зотнинг неъматларини эслаб, шукр қилсангизлар.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing