Sura 7 · Para 9
Al-A'raf · 7:196
إِنَّ وَلِيِّيَ اللَّهُ الَّذِي نَزَّلَ الْكِتَابَ ۖ وَهُوَ يَتَوَلَّى الصَّالِحِينَ
196. Зотан, менинг (ёрдам берувчи ва сақловчи) Эгам шу Китобни нозил қилган Аллоҳдир. У солиҳ бандаларга ёр бўлур.
Tafsir
Менга ёрдам берадиган, мени қўллаб-қувватлайдиган ва асрайдиган Зот Аллоҳдир. Ундан бошқасидан умид қилмайман. Бут-санамларингиздан заррача қўрқмайман. У Зот менга Қуръонни одамларга ҳидоят қилиб туширган. Солиҳ бандаларини Ўзи бошқаради. Уларни қўллайди ва Ўз паноҳида асрайди.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing