Sura 7 · Para 9
Al-A'raf · 7:195
أَلَهُمْ أَرْجُلٌ يَمْشُونَ بِهَا ۖ أَمْ لَهُمْ أَيْدٍ يَبْطِشُونَ بِهَا ۖ أَمْ لَهُمْ أَعْيُنٌ يُبْصِرُونَ بِهَا ۖ أَمْ لَهُمْ آذَانٌ يَسْمَعُونَ بِهَا ۗ قُلِ ادْعُوا شُرَكَاءَكُمْ ثُمَّ كِيدُونِ فَلَا تُنْظِرُونِ
195. Уларнинг оёқлари бормики, юрсалар, ё қўллари бормики тутсалар, ёки кўзлари бормики кўрсалар, ёхуд қулоқлари бормики тингласалар?! (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), айтинг: «Уша бутларингизни чақиринглар-да, сўнгра менга (бир лаҳза) муҳлат бермай бор ҳийла-найрангингизни қилаверинглар». (Қандай ҳунар кўрсатманг, натижаси ҳечдир.)
Tafsir
Сизлар худо қилиб олган бут-санамларнинг оёқлари бормики, эҳтиёжларингизни қондириш йўлида юрсалар ё қўллари бормики, сизларни ҳимоя қила олсалар ёки кўзлари бормики, сизларга кўринмас нарсаларни кўриб, хабарини бериб турсалар ёхуд қулоқлари бормики, сизлардан яширин гапларни эшитиб, сизларни огоҳлантириб турсалар?! Модомики, улар сифатлардан мосуво экан, қандай қилиб уларга ибодат қиласизлар? Қандай қилиб улардан фойда келтириши ёки зарарни даф этишини сўрайсизлар? Эй Пайғамбар, ўша мушрикларга айтинг: "Ўша Аллоҳга шерик қилаётган бутларингизга дуо қилаверинглар, кейин эса менга қарши ҳийла-найрангларингизни қўллайверинглар, менга муҳлат ҳам бериб ўтирманглар".
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing