Sura 7 · Para 9
Al-A'raf · 7:168
وَقَطَّعْنَاهُمْ فِي الْأَرْضِ أُمَمًا ۖ مِنْهُمُ الصَّالِحُونَ وَمِنْهُمْ دُونَ ذَٰلِكَ ۖ وَبَلَوْنَاهُمْ بِالْحَسَنَاتِ وَالسَّيِّئَاتِ لَعَلَّهُمْ يَرْجِعُونَ
168. Уларни (яҳудийларни) бутун Ер юзига жамоа-жамоа қилиб бўлиб юбордик. Уларнинг ораларида яхшилари (иймонга келганлари) ҳам, ундай эмаслари (иймонсизлари) ҳам бордир. Уларни (куфр ва исёндан) қайтишлари учун кўп яхшилик (неъматлар) ва ёмонликлар (балолар) билан синаб кўрдик.
Tafsir
Уларни парчалаб, ер юзида гуруҳларга, тоифаларга бўлиб юбордик. Ораларида Аллоҳнинг ҳақларига-да, бандаларнинг ҳақларига-да риоя қиладиган солиҳлари ҳам, ўртачалари ҳам, ҳаддидан ошиб, ўзига ўзи жабр қиладиганлари ҳам бор. Шояд, гуноҳлардан тийилиб, ҳақ йўлга қайтиб қолсалар, дея уларни фаровонлик билан ҳам, қийинчилик билан ҳам синадик.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing